
Прокурор қарамоғига олган оилалар ҳолидан хабар олди
Мамлакатимизда кузатилган коронавирус пандемияси даври қайсидир маънода халқимиз учун бир синовли кунларни ўтаб келмоқда. Шунга қарамай, ушбу синовли кунларда ҳам халқимиз бир-бирини ташлаб қўймади. Имконияти чекланган бир қанча оилаларга саховат қўлини узатди.
Куни кеча Шаҳрисабз тумани прокурори Жасур Турсунов чин маънода саховат кўрсатиб, туманда яшовчи 5 та оилани карантин даври тугагунга қадар ўз қарамоғига олди. Шу билан бир қаторда ҳар бир оилага 500 минг сўмдан ҳомийлик ёрдами шаклида тортиқ этди.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати