
Оила – Ватан ичра кичик ватандир
Оила ҳақида сўз юритганимизда кўз олдимизга, аввало, ота-онамиз, ака-ука ва опа сингилларимиз ҳамда фарзандларимизнинг сиймоси гавдаланади. Биз қайси бир жамиятда яшамайлик ва қанчалик мартабага эришмайлик, биз оиламиз билан доимо фахрланиб яшаймиз. Албатта, оилани асраш, авайлаш, эъзозлаш каби туйғулар бизга азал-азалдан ота-боболаримиздан меърос бўлиб ўтиб келаётган юксак қадрият саналади. Ҳар қандай миллий қадриятлар эса бизни инсон сифатида юксакликка етаклайди, маънавиятимизни бойитади.
Бугун давлатимиз раҳбари оилани авайлаб асраш, уни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий асосларини янада мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътиборни қаратмоқда. Хусусан мамлакатимизда кам таъминган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати халқаро доирада кенг эътироф этилмоқда.
Авваломбор, юртимиз аҳлини, шу жумладан, туманимизда истиқомад қилаётган барча оила вакилларини 15 май – Халқаро оила куни билан самимий муборакбод этаман. Доимо оилангизда тинчилик, осойишталик, ва бахт нафаси уфуриб турсин. Келажак ёш авлодлар камолида ибратли бобо-буви, ибратли ота-она ва ибратли ака-опа бўлиш барчангизга насиб этсин. Оила дея аталмиш бахт қасрингиз ҳамиша яратганнинг назарида бўлсин!
Чуқур ҳурмат билан, Исроил Аманов,
Шаҳрисабз тумани ҳокими