
Бу синовли кунлар ҳам ортда қолади…
ТУМАНИМИЗДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
“Саховат ва кўмак” жамғармаси Шаҳрисабз туман бўлими томонидан аҳолининг эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оила хонадонларидан хабар олиш, карантин даври тугагунга қадар уларни белгиланган миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари давом этмоқда.
Куни кеча Шаҳрисабз тумани прокурори Жасур Турсунов туман Кенгаши депутатлари билан биргаликда тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли “Қўшқанот”, “Қутчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олишди. Шунингдек, ушбу оила вакилларига “Саховат ва кўмак” жамғармаси Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ажратилган 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулоти турлари тақдим этилди.
Мана шундай хайр саховат ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар “Саховат ва кўмак” жамғармаси Шаҳрисабз туман бўлимига мурожаат этишларини сўраб қоламиз.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси Шаҳрисабз туман бўлимининг ҳисоб рақами:
МФО: 00690
ИНН: 202.131.724
Ҳисоб рақами (сўм қийматида): 2021.2000.4003.8573.8004
Ҳисоб рақами (Хорижий валютада): 2021.2840.7003.8573.8002
Боғланиш учун: (+99875) 521-01-18
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати