КАРТОШКА ИККИНЧИ НОНИМИЗДИР

КАРТОШКА ИККИНЧИ НОНИМИЗДИР

2020 йил 6 июнь куни Penciluz” телеграм каналида «Шаҳрисабзда фермерлар норозилиги кузатилмоқда” сарлавҳали хабарномага

РАДДИЯ

  • Ушбу хабарномада муаллиф фермерлар банклардан юқори фоизли тижорат кредити асосида 2-3 баравар қиммат уруғлик картошка сотиб олишга мажбурланаётганлиги тўғрисида иддао билдиргану, аммо бу ҳолат бўйича фермер хўжаликлари кўрсатилган аниқ маълумот келтириб ўтмаган.

Кези келганда шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг раҳбарлигида фаолият олиб бораётган ишчи комиссияси коронавирус пандемиясини олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида 2020 йил 17 мартидан бошлаб, мамлакатимизда карантин жорий этилди. Мазкур Республика комиссияси мана шу давр оралиғида аҳолини энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб бориш юзасидан муҳим чора-тадбирларни кўраяпти. Масалан, карантин жорий этилгач мамлакатимизнинг ички бозорларида картошканинг нархи 5-6 минг сўмгача кўтарилиб кетди. Айнан картошкага бўлган нарх-навонинг кескин кўтарилиб кетишини олдини олиш мақсадида катта валюта ҳисобига бу маҳсулот хорижий давлатлардан харид қилиниб, уни ички бозорларимизда 2500-3000 сўмдан сотиш йўлга қўйилди.

Президентимиз карантин жорий этилганидан сўнг, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юзага елган муаммоларни чуқур таҳлил этган ҳолда ҳукумат олдида бир қатор муҳим масалаларни қўйди. Шулардан энг муҳими эса мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир.

Шунинг учун республикамизнинг ғалладан бўшаган экин майдонларида такрорий экин сифатида картошка сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича муҳим чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жойи келганда шуни айтиш керакки, жорий йилда баҳорнинг серёғин келиши, апрель ойида қор ва дўл ёғиши натижасида картошкачилик бундан жиддий зарар кўрди. Бунинг оқибатида эса ҳосилдорлик кескин камайиб, кўзланган картошка ҳосили олинмади. Ҳозирда ҳам бозорларимизда бу маҳсулотнинг нархи юқорилигича қолмоқда.

Юқоридаги хабарномада фермер хўжаликлари учун тавсия этилаётган картошка уруғининг нархи бозордагига нисбатан бир неча юқори эканлиги айтилган.

Ваҳоланки, фермер хўжаликларига тавсия этилаётган картошканинг элита уруғи ўзининг ҳосилдорлиги, сифати ва жаҳон стандарти талабаларига жавоб бера олиши билан ҳам ажралиб туради.

Фермер ушбу картошка турини етиштириш орқали ички бозорларимизнинг картошкага бўлган талабини қондирибгина қолмай, балки хорижга экспорт қилиб, даромадини янада ошириши мумкин. Ҳозирда жаҳон бозорида картошкага бўлган талаб ниҳоятда юқори бўлиб, унинг нархи кундан кунга ошиб боряпти.

Фермер хўжаликлари ушбу маҳсулотни етиштирш учун кетадиган харажатни ихтиёрий равишда ўз маблағлари ёки бўлмаса банкдан ажратиладиган кредит ҳисобига амалга оширишлари мумкин. Агар улар картошкани экишдан тортиб, ҳосилни йиғиб олгунгача бўлган даврда агротехник тадбирларни тўлиқ бажарсалар, бундан кўзлангандан-да зиёд даромад олишади ва иқтисодий қудратларини янада мустаҳкамлайдилар.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати