ҲЕЧ БИР ОИЛА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЯПТИ

ҲЕЧ БИР ОИЛА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЯПТИ

Коронавирус пандемияси ҳар бир оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига шу қадар салбий таъсир кўрсатмоқдаки, бунинг кўламини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Мана шу бало пайдо бўлганидан сўнг, мамлакатимизда қанчадан қанча оилалар ўзининг кунлик даромадидан айрилишиб, ижтимоий ҳолати бинмунча ёмонлашди. Буни биз савдо, хизмат кўрсатиш соҳалари мисолида кўришимиз мумкин.

Ҳозирда эса карантин жорий этилганлиги муносабати билан аксарият оилалар, тадбиркорларимиз мана шу даромад манбаидан узулиб қолишмоқда.

Шуни эътиборга олган ҳолда давлатимиз раҳбари кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни мана шундай мураккаб бир синовли даврда ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида устуворлик бераяптилар.

Жорий йилнинг 21 июль куни “Саховат ва кўмак” маркази томонидан Шаҳрисабз туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинида манзилли шаклда 6 турдаги озиқ-овқат маҳсулот турлари етказиб берилди.

Халқ бошига ташвиш тушганда, “мана шундай оғир кунларга эл-юртидан ҳайр-саховатини аямаган инсонларнинг икки дунёси обод бўлади” дейди кекса авлод вакиллари. Бу дунё аслида бир синов. Мана шун синовли дунёда ўз ўрнини топа олган ҳар бир мўмин мусулмон билингки, ҳеч қачон халқнинг яхши ёмон кунига бефарқ бўлмайди.

Ҳурматли шаҳрисабзликлар!

Бугун ҳар биримиз ҳаётимизда энг синовли кунларни бошимиздан кечираяпмиз. Энг аввало, карантин қоидаларига риоя қилиб, ҳар биримиз биринчи галда ўзимизни, қолаверса, оила аъзоларимиз ва яқинларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун бор чора-тадбирларни кўрайлик.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати