АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Инсон саломатлиги сақлаш, шифохоналарда касал ётган беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бугунги давр талаби бўлибгина қолмай, бу инсонийликнинг бир белгиси ҳам ҳисобланади.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонаси мана неча йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган бўлса-да, ушбу масканга эътибор қаратиш, шифохонанинг моддий-техник базасини яхшилаш, беморлар учун қулай шароит яратиш каби масалалар очиқлигича қолиб келаётган эди.

Юқоридаги камчиликларни бартаф этиш юзасидан туман юқумли касалликлар шифохонаси учун маҳаллий бюджетдан 30 миллион сўм ажратилиб, ушбу маблағ ҳисобига  4 та кондиционер, 4 холодильник, 6 та аристон сув иситгичлари билан таъминланди.

Шунингдек, ушбу шифо масканини қайта реконструкция қилиш, моддий-техник базасини яхшилаш ва замон талаблари доирасидаги жиҳозлар билан таъминлаш масалалари ҳам кенг муҳокама қилиниб, манзилли дастур асосида уларга ечим топилиши белгилаб олинди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати