
КОРХОНАНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЎРГАНДИ
Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов куни кеча “Оқсарой текстел” МЧЖда бўлиб, корхонанинг янги имкониятларини ўрганди.
Бугунги кунда мазкур корхонада туманимиз ва шаҳримизнинг 640 нафар аҳолиси меҳнат қилиб келаяпти. Асосан корхона йилига 11 минг тонна пахтани қайта ишлаб, ундан ип калава ва 3500 тонна трикотаж мато ишглаб чиқаради.
Бу ерда ишлаб чиқарилаётган ярим тайёр маҳсулотлар ички ва ташқи бозорларга йўналтирилаяпти. Ҳозирда ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва аҳоли учун қўшимча ишчи ўринлар яратиш мақсадида жорий йилнинг сетябрь ойида 14 миллион АҚШ доллари ҳисобига янги сех фаолияти йўлга қўйилмоқда. Япония ва Германиянинг замонавий технологиялари асосида жиҳозланган ушбу сех ўзида 250 нафар ишчи ходимни қамраб олиб, Европа бозорлари учун ярим тайёр маҳсулот экспорти йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари 2021 йилнинг иккинчи чорагига қадар қиймати 21 миллион долларлик лойиҳа ишга тушурилиши режага киритилган бўлиб, ушбу лойиҳага асосан қўшимча 680 та иш ўрни таъминланиши, 7000 тонна пахтани қайта ишлаш эвазига йиллик 8 миллион долларлик қўшимча экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Туман ҳокими корхона раҳбарлари билан қилган қилган очиқ мулоқотида пахта хомашёсидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача эришиш, корхонанинг қувватидан тўлиқ фойдаланиш, коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига амал қилган ҳолда ишчи ходимларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг моддий манфаатдорлигини устириб бориш бўйича ўзининг таклиф фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Корхона фаолиятида экспорт салоҳиятини устириб бориш орқали янада янги хорижий технологияларни олиб кириш, бу орқали ишлаб чиқаришнинг янги босқичини тадбиқ этишга кўпроқ эътиборни қаратиш кераклигини билдирдилар.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати