
ТАДБИРКОРЛАР ҲОКИМ ҚАБУЛИДА
Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда иқтисодий муҳитни ривожлантириш, тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов бугун тадбиркорлар билан учрашиб, улар билан туманимизнинг иқтисодий кўрсаткичларини янада яхшилаш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бир қатор таклифларни ўрганиб чиқди.
Шунингдек, ҳудудда йирик иссиқхоналар ва мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгичлар барпо этиш орқали бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар чуқур муҳокама қилинди.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати