Кутубхона очмоқчимисиз?

Юртимизда ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб этиш, шунингдек, жойларда кутубхоналар очилишини ташкил этиш йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Респуликаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4151-сонли қарорига кўра вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига кўра миллий китоб ва босма маҳсулотларни сотиш бўйича кўчма китоб павильонларини жойлаштириш учун жамоат жойларида (марказий кўчалар, истироҳат боғлари, бозорлар, темир йўл вокзаллари ва бошқа) бўш турган ер майдонларининг беғараз асосда берилиши келтириб ўтилган.

 Шу ўринда Шаҳрисабз туманида кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар туман ҳокимлигига мурожаат этишларини сўраймиз.

Мурожаат учун телефон:

(75) 522.05.45

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати