Муносабат
Муносабат
“Жавоҳир Кеш мевалари” МЧЖ га ажратилган ёнғоқзор Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг беғараз ёрдами эвазига ташкил этилган “Аччиқ ҳақиқат” телеграм каналида “Жавоҳир Кеш мевалари” МЧЖга 7,4 гектар боғзор, ёнғоқзор ер майдони ажратиб берилганлиги, ушбу майдонда экилган ёнғоқ кўчатлари туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш ҳақи ҳисобидан экилганлиги хусусида видеоахборот эълон қилинди. Видеоахборот бўйича тузилган ишчи гуруҳи ўрганишлари натижасида қуйидагилар аниқланди. Ушбу ёнғоқзор Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг беғараз ёрдами эвазига ташкил этилган. Бу боғзорнинг барпо этилишида туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг иш ҳақи ҳисобига кўчатлар келтирилмаган ва экилмаган. “Жавоҳир Кеш мевалари” МЧЖ ўз ихтиёри билан ердан воз кечиш тўғрисидаги аризасига биноан 7,4 гектарлик боғзор, ёнғоқзорни ажратиб бериш юзасидан чиқарилган туман ҳокимининг қарорини бекор қилиш юзасидан айни пайтда қарор лойиҳаси тайёрланмоқда.