Муносабат

Муносабат

Муносабат

Шаҳрисабз туманида фермерларга ҳеч қандай босим ўтказилмаган
“Озодлик” радиосининг “SIZDAN” телеграм каналида Шаҳрисабз тумани фермерлари номидан мурожаат эълон қилинган эди. Мурожаатда “Шаҳрисабз туман ҳокими ва секторлар раҳбарлари кунда-кунора бизларни кеч соат 21:00 да участка нозирлари орқали чақириб, ҳокимиятда кечаси 11-12 гача мажлис қиляпти. Бизларга пахта режасини бажармасанг, ерингни олиб қўяман деб тазйиқ ўтказяпти”, дея баён қилинган.
Туманимиз ҳудудларида 2022 йил ҳосили учун 4.300 гектар майдондан 14.934 тонна пахта хомашёси етиштириш бўйича “Оқсарой кластер” МЧЖ ва фермер хўжаликлари ўртасида фьючерс шартномалари тузилган.
Жорий йилда 22 ноябрь куни ҳолатида, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 14983,3 тонна пахта хомашёси йиғиб-териб олиниб, белгиланган режа 100,3 фоизга барилди. Етиштирилган пахта хом-ашёси тўлиқ “Оқсарой кластер” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластер корхонасига топширилди.
Тумандаги мавжуд 196 та пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг 57 та.си кластер билан тузилган шартномани бажара олмаган. Бироқ фермерларни ҳокимиятга йиғиш, уларга режани бажариши билан боғлиқ турли тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кузатилмаган. Ушбу режани бажармаган 57 та фермер хўжалигининг ерига дахл қилинмаган. “SIZDAN” телеграм каналида эълон қилинган мурожаат ҳақиқатга яқин эмас, деб ҳисоблаймиз.