“Бирга китоб ўқиймиз” деб номланган тадбир.

“Бирга китоб ўқиймиз” деб номланган тадбир.

Жорий йилнинг 25 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан ЎзХДП туман кенгаши, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масьул котиби билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туманидаги Тўдамайдон МФЙ ҳудудидаги 43-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган беш муҳим ташаббус ижроси юзасидан “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” хайрия акцияси доирасида “Бирга китоб ўқиймиз” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда китоб ярмаркалари ташкил этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, ЎзХДП туман кенгаши шунингдек мактабнинг собиқ ўқувчилари,ота-оналар томонидан 900 га яқин турли китоблар мактаб кутубхонасига топширилди.Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган тизимли хайрия акциялари давом этмоқда.