“Қўл” ва “Ғилон” қишлоқларига олиб борувчи йўллар қордан тозаланди

“Қўл” ва “Ғилон” қишлоқларига олиб борувчи йўллар қордан тозаланди

Қиш фасли йилнинг энг гўзал фасли бўлишига қарамай, унинг ўзига яраша синов ва заҳматлари ҳам мавжуд. Айниқса, тоғ ва тоғ олди минтақаларда бир мунча қалинликдаги қор ёғиши, иқлим ҳарорати кескин совиши ҳолатлари кузатилади. Бу каби вазиятларга олдиндан тайёр туриш, йўлларни, кўчаларни қорлардан тозалаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Куни кеча Шаҳрисабз туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Алишер Ғаниев, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Алимардон Қурбоновлар Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудига қарашли “Мунаввара – Кўл” ҳамда “Мунаввара – Ғелон”  йўналиши бўйича 16 километрлик автомобиль йўлларда қорлардан тозалаш ишларини амалга оширишди.

— Шуни таъкидлаш керакки, қишнинг ёғингарчилик кунларида туманимизнинг тоғли ҳудудларида қорнинг қалинлиги 1 метргача етган ҳолатлари ҳам кузатилади, — дейди туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Алишер Ғаниев. — Албатта, бу каби ёғингарчиликлар тоғлик аҳолига турли хилдаги муаммоларни юзага келтириши ҳам мумкин. Ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Шаҳрисабз тумани ҳудудида жойлашган “Кўл”, “Ғелон” , “Сарчашма”, “Сайёд” ва “Ҳисорак” маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокимининг фармойишига асосан қиш фасли олди тайёргарлик ишлари амалга оширилади. Бунга кўра ушбу ҳудудларда мавжуд тозаловчи махсус техникаларнинг созлиги текширилади ва ушбу техникалар учун ёқилғи маҳсулотлари ажратилади.

Сарвабек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>