ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Daryo.uz расмий сайтида 2020 йилнинг 20 февраль куни берилган “Шаҳрисабз тумани ҳокимлигидаги юрист ва фуқаро муштлашуви: Бу иш аллақачон судда кўрилган, бироқ фуқаро судга суд ўтиб бўлгач чақирилган, у ҳатто қарордан бехабар” сарлавҳали мақоласига
МУНОСАБАТ

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 2020 йилнинг 15 февраль куни “Телеграм ижтимоий тармоғининг “QASHQADARYO AHLI”, “Telegram_Yulduzlari”, “NASAFNEWS” ижтимоий каналларида “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи фермерлик ерини бошқа одамга ўтиб кетгани учун ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқарони уриб ҳайдади” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан ўзининг раддиясини берган бўлсада, ҳамон бу масала мунозаралар минбаридан тушганича йўқ.

Масалан, Daryo.uz расмий сайтининг юқоридаги мақоласи бизни бироз шу масала бўйича қонуний нуқтаи назаридан фикр юритишга ундайди. Аслида юқоридаги мақолада келтирилганидек, фуқаро Шуҳрат Абдуллаев ва туман ҳокимлиги юристи ўртасидаги можаро Шаҳрисабз шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 23 январь кунидаги очиқ судида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси билан Абдуллаев Шуҳрат Акмалович ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 2-қисми билан Ғаниев Фарход Тошпулатовичга нисбатан расмийлаштирилган муъмурий иш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси 7-бандига асосан жазо қўллаш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан иш юритишдан тугатилган.

Шаҳрисабз шаҳар маъмурий судининг мазкур қарорига асосан иш бўйича етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида низо келиб чиқса, фуқаролик ишларини судда юритиш тартибида ҳал қилиниши тушунтирилиб, шундай ҳуқуқлар очиқда қолдирилган.

Қарордан норози томонлар (устидан шу қарор чиқарилган шахс қарор нусхаси олган кундан бошлаб) икки ой муддат ичида Қашқадарё вилоят маъмурий судига шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақлилиги кўрсатилган.

Юқоридаги мақолада жабрланувчи сифатида ўзини намоён этган фуқаро Шуҳрат Абдуллаев бу масала Шаҳрисабз шаҳар маъмурий судида кўрилганлиги ҳақида бехабарлигини, ўзини шу суд жараёнига таклиф этилмаганлиги хусусида эътироз билдирган. Лекин, Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди томонидан берилган маълумотларга таянадиган бўлсак, тарафларга судга таклиф бўйича чақирув хатлари жўнатилган. Аммо, фуқаро Шуҳрат Абдуллаев 2019 йилнинг 23 январь куни суд ишига иштирок этмаган. Шунга қарамай, амалдаги қонунларимизга асосан бу масала кўриб чиқилиб, суднинг қарори қабул қилинган.

Қолаверса, фуқаро Шуҳрат Абдуллаев амалдаги ҳуқуқларидан фойдаланиб, Шаҳрисабз шаҳар маъмурий судининг ушбу масала юзасидан қабул қилган қарорига нисбатан вилоят маъмурий судига 2 ой муддатда шикоят қилиш бўйича ҳуқуқдан фойдаланмаган. Лекин, орадан қарийб 1 йилу 2 ой ўтиб, фуқаро Шуҳрат Абдуллаев ва Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи Фарход Ғаниев билан бўлган можаролар тасвири туширилаган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда акс этган.

Юқоридаги мақолада фуқаро Шуҳрат Абдуллаев “Оилада саккиз ўғилмиз, шарт-шароитимиз жуда оғир эди. Шу боис чиқиндихона бўлса-да, тозалаб, икки хонали уй қургандим. Ҳокимликка ёрдам сўраб боргандим – Президент томонидан эълон қилинган акция доирасида уйимни ҳужжатлаштириб олмоқчи эдим. Аммо ҳокимлик юристи менга қўпол муомалада бўлиб, “бир ойда уйни ташлаб, чиқиб кет” деди” деган фикрни билдирган. Аслида фуқаро Шуҳрат Абдуллаев “чиқиндихона” деган жой Шаҳрисабз “Пилла” АЖга тегишли бўлиб, у ўзбошимчалик билан бу ерда уй-жой қурган. Ҳозирда унинг ерга бўлган ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига батамом зид келади.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>