Месяц: Апрель 2020

ТАРТИБ-ИНТИЗОМГА БАРЧА РИОЯ ЭТИШИ ШАРТ

Яқинда телеграм ижтимоий тармоғидаги каналларда Шаҳрисабз тумани «Янги Чоршанбе қўрғони» деҳқон бозори ҳудудида ун маҳсулотига бўлган навбат бетартиб ҳолда бўлаётганлиги ҳолатлари кузатилган ахборот эълон қилинди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Коронавирус пандемияси юзасидан 16 март кунидан бугун мамлакатимизда расман карантин ҳолати жорий этилди. Унда фуқароларимиз учун маълум бир чекловлар қўлланилди.... »

ТУМАНДА КЎЧМА ДОРИХОНА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

ТУМАНДА КЎЧМА ДОРИХОНА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Куни кеча Шаҳрисабз туманининг «Чоршанбе» ҳудудида кўчма дорихона ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлимининг ташаббуси билан туман марказида «Шаҳрисабз фарм» МЧЖ томонидан аҳоли учун зарур бўлган антисептик воситалар, тиббиёт ниқоб ва қўлқоплари ҳамда турли дори-дармонлар сотуви йўлга қўйилди. Айни... »

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ БОЗОРИДА АРЗОНЛАШТИРИЛГАН КАРТОШКА ҲАМ СОТИЛМОҚДА

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ БОЗОРИДА АРЗОНЛАШТИРИЛГАН КАРТОШКА ҲАМ СОТИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 апрель куни Шаҳрисабз тумани “Янги Чоршанбе қўрғони” деҳқон бозори ҳудудида 40 минг сўм қийматида гўшт ярмаркасини ташкил этилганини маълум қилган эдик. Шунингдек ушбу хабарномада бозор ҳудудида килоси 15 минг сўм бўлган балиқ ва донаси 600 сўм бўлган тухум маҳсулотлари ҳам ярмаркадан жой олгани келтириб ўтилган эди. Куни кеча туманимизнинг ушбу деҳқон бозорида ярма... »

ТУМАН БОЗОРИДА 40 МИНГ СЎМ ҚИЙМАТИДА ГЎШТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТУМАН БОЗОРИДА 40 МИНГ СЎМ ҚИЙМАТИДА ГЎШТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Шаҳрисабз туманидаги деҳқон бозори ва озиқ-овқат савдо дўконларида гўшт маҳсулотлари нархлари асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида савдо нуқтаси ташкил этилди. Бу борада туманидаги чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ташаббус кўрсатишган ҳолда “Янги Чоршанбе қўрғони” озиқ-овқат деҳқон бозорида арзонлаштирилган шаклда 1 кг. мол гўшти 40 минг сўм,... »

МАРКАЗЛАШГАН УСУЛДА 10 МИНГ ДОНА ТУХУМ ТАРҚАТИЛДИ

МАРКАЗЛАШГАН УСУЛДА 10 МИНГ ДОНА ТУХУМ ТАРҚАТИЛДИ

Жорий йилнинг 4 апрель куни Шаҳрисабз туманидаги паррандачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ташаббус кўрсатишиб, 10 минг дона тухум маҳсулотини етказиб беришди. Туманда ташкил этиган марказ ходимлари ушбу тухум маҳсулотларини туман ҳудудида истиқомат қилаётган 100 дан ошиқ эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган оила хонадонларига етказишди. Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот... »

ТОҒЛИКЛАРГА МАНЗИЛЛИ ТАРТИБДА УН ЕТКАЗИЛДИ

ТОҒЛИКЛАРГА МАНЗИЛЛИ ТАРТИБДА УН ЕТКАЗИЛДИ

Шаҳрисабз туманидан қарийб 100 чақирим узоқликда бўлган Ҳисор тоғ тизмасида жойлашган Ҳисорак, Сарчашма, Ғилон маҳалла фуқаролар йиғинларига қарашли тоғли қишлоқлар аҳолиси талабини қондириш мақсадида жорий йилнинг 3 апрель куни туман ҳокими Исроил Аманов ташаббус кўрсатиб, туман прокурори Жасур Турсунов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Олим Тожиев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шавкат Қу... »

ЁРДАМ МАНЗИЛЛИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

ЁРДАМ МАНЗИЛЛИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

Коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда карантин эълон қилинганидан буён, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, кекса ёшдаги фуқароларимизга озиқ-овқат жамланмалари ҳамда зарур дори-дармонлардан иборат ёрдам кўрсатиш бўйича хайрли ишларга барча ўз ҳиссасини қўшишга интилмоқда. Куни кеча Коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш ... »

ЭЪЛОН

Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси хабар қилади Айни кунларда карантин даврида ўйда бўлган таълим ёшидаги санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳа йўналишларида ижод қилиб келаётган ёшларнинг ижодий намуналари қабул қилинади. Ушбу ижодий намуналарни юбориш аудио-визуал (расм, аудио ва видео) шаклда телеграм ижтимоий тармоғи орқали амалга оширилади. Бу борада кучли 10 т... »

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРА ВАКИЛЛАРИ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДИ

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРА ВАКИЛЛАРИ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШДИ

Шаҳрисабз тумани прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлими ходимларининг ташаббуси остида бугун тумандаги Хожимайдон ва Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 10 нафар кам таъминланган хонадон вакилларига ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш, провардида, аҳолига кор... »

  • 1
  • 2