ШАҲРИСАБЗЛИКЛАР САХОВАТ КЎМАГИДАН МАМНУН БЎЛИШАЯПТИ

ШАҲРИСАБЗЛИКЛАР САХОВАТ КЎМАГИДАН МАМНУН БЎЛИШАЯПТИ

Шуни ҳаммамиз чуқур англаб турибмизки, бутун дунё халқлари қаторида ўзбекистонликлар ҳам коронавирус пандемиясидан жиддий азият чекишмоқда. Мамлакатимизда карантин жорий эътилиши муносабати билан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларида айрим чекловлар белгиланди. Бу эса фуқароларимизни, айниқса, кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти.

Мана шундай муҳим бир масалани эътибордан четда қолдирмаган Президентимиз пандемия даврида мамлакатимизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва озиқ-овқат шаклида ёрдам кўрсатиш масалаларига устуворлик бермоқдалар. Ҳозирда барча туманларда бу хайрли ишлар “Саховат ва кўмак” марказлари орқали тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Яқинда, Шаҳрисабз туман “Саховат ва кўмак” маркази томонидан туманимиздаги 483 та оилага 6 турдаги, яъни, шакар, гуруч, ёғ, ун, гўшт ва макарон каби озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрия ёрдамлари кўрсатилди.

— Бу озиқ-овқатлар махсус идишларга қадоқланган ва карантин талабларига амал қилинган ҳолда туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида манзилли равишда ўз эгаларига етказиб берилди, — дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсатиижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бекзод Назаров. – Қайси бир оилага бормайлик, хонадон эгалари давлатимизнинг мана шундай ғамхўрлигидан бениҳоя мамнун эканликларини изҳор қилишди.

Динимизда “Муҳтожга хайру саховат қилсанг, Аллоҳ таоло уни сенга мингта яхшилик билан қайтаради” деган ҳикмат бор. Мана шундай бир оғир шароитда тадбиркорларимиз, фермерларимиз, ўзига тўқ сармоядорларимиз хайрия ишларига ҳиссаларини қўшса, билингки, бунинг, савобидан уларнинг етти пушти баҳра топади. Шунинг учун барча фуқароларимизни туман “Саховат ва кўмак” маркази орқали хайрия тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз.

Хайр-саховатга ажратадиган маблағингизги Шаҳрисабз туман “Саховат ва кўмак” марказининг “Халқбанки” Шаҳрисабз филиалидаги МФО: 00690, ИНН: 202.131.724,  2021.2000.4003.8573.8004 ҳисоб рақамига, хориждаги саховатпеша инсонлар эса валюта кўринишдаги маблағларини ушбу банкдаги 2021.2840.7003.8573.8002 ҳисоб рақамига ўтказишлари мумкин.

Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса (+99875) 521-01-18 рақамига мурожаат этинг.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>