ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖ БОҒ, ТОК ВА ТУТЗОР ОРАЛАРИ ЎЗЛАШТИРИЛИШИ ҲИСОБИДАН ҚОПЛАНАДИ

Маълумки, коронавирус пандемияси туфайли сайёрамизнинг аксарият давлатлари, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам карантин ҳолати жорий этилди. Ана шундай оғир шароитда, мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, юртимиз аҳолиси бирдам бўлишиб, ҳар қандай вазиятда бир-бирини қўллаб-қувватлашда давом этишяпти.

Шуни айтиб ўтишим лозимки, бугунги синовли кунларда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб барчани ҳар қачонгиданда кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда. Негаки коронавирус нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказишда давом этяпти. Лекин, бундан ҳеч қандай саросимага тушиш керак эмас. Мамлакатимиз ҳар қандай шароитда ҳам ўзини-ўзи озиқ-овқат ва бошқа зарур истеъмол товарлари билан узлуксиз таъминлашга қодир давлатлар сирасира киради.

Шулар қаторида Шаҳрисабз туманида бу борада мавсум бошидан буён боғ, ток ва тутзор ораларини ўзлаштириш орқали ушбу ерларда қўшимча забзавот кўчатларини экиш ишлари жадалликда олиб борилмоқда.

Туманда мавжуд боғ, ток ва тутзор ораларига 1826 гектар ҳисобида қўшимча сабзавот, дуккакли, ва картошка маҳсулотларини етиштириш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 1677 гектардан ортиқ ер майдонларида экиш ишлари олиб борилди. Шундан 379 гектар ер майдонида сабзавот маҳсулотлари, 397 гектар ер майдонида картошка маҳсулоти, 893 гектар ер майдонида эса дуккакли ўсимликлар экилди.

Шулар жумласидан помидор 45 гектарни, бодринг 143 гектарни, пиёз 87 гектарни, саримсоқ пиёз 23 гектарни, сабзи 17 гектарни, карам 27 гектарни, кўкат 22 гектарни, булғор қалампири эса 15 гектарни ташкил этмоқда. Бундан ташқари дуккакли ўсимликлар оиласига мансуб нўхат 413 гектарни, мош 201 гектарни, ловия 196 гектарни ва фасол 84 гектарни қамраб олган. Албатта, картошка маҳсулоти ҳам бизнинг озиқ-овқат таркибига асосий ўрин эгаллайди. Бу борада боғ қатор ораларига жами ҳисобда 397 гектар майдонда қўшимча картошка маҳсулоти экилганлиги ҳам талаб даражаси кўрсаткичидан келиб чиқиб белгиланган.

Юқорида кўрсатиб ўтилганидек пандемия ва карантин қанча вақт давом этишидан қатъий назар, зарур маҳсулот турлари ҳажмини икки баробарга ошириш орқали аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи юзага келишини олдини олиш чора-тадбирлари тегишли тартибда кўрилмоқда.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>